Жаҳон бўйлаб пахта харидорлари Шинжонда етиштирилган пахтадан юз ўгираркан, ўзбек "оқ олтин"и бозори чаққон бўлиши мумкин. Бу ҳақда Хонконгдаги “The South China Morning Post” нашри ёзмоқда. Хитой пахта етиштириш бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. Шинжондаги пахтани қайта ишлаш заводларида 600 мингдан зиёд одам ишлайди. Ўтган йили Хитойда қарийб 5.9 миллион тонна пахта етиштирилган.
"Ҳудудгазтаъминот" АЖ кейинги икки ой ичида ўз ишчилари сонини иккинчи бор қисқартирмоқда.
5 май куни ширкатнинг юзлаб ишчиси ишдан бўшатилиши борасида огоҳлантириш хати олди. Ўтган ойда ҳам ширкатнинг юзлаб ишчиси ишдан бўшатилганди.
Ширкат ишчилари иддаосича, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли бренд остида хонадонларга ўрнатилган “ақлли” газ ҳисоблагичлари сабаб “Ҳудудгазтаъминот” Texnopark МЧЖдан катта миқдорда қарз бўлган.
«Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» УК бош директорининг ўринбосари – Гидротехник иншоотлар қуриш дирекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган М.Холматов 10 йилга қамалди. Яна 4 судланувчига 5 йил, бир нафарига 4 йил берилди.
Унга кўра, Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 11 нафар ходими, жумладан, воқеада бевосита иштирок этган уч нафар солиқ инспектори ишдан бўшатилди ва уларнинг барча махсус унвонлари бекор қилинди. Шу билан бирга, Тошкент вилояти ДСБ бошлиғи ўринбосари ҳамда Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғига ҳайфсан берилди.
Сешанба кунги видеоселекторда ёшлар билан ишлай олмагани учун бир вилоят ҳокими ўринбосари ва иккита туман ҳокими, бир қанча прокурор, ички ишлар бўлими бошлиқлари ва солиқ идоралари раҳбарлари ишдан олинди. «Ишдан кетганлар маошини давлатга қайтариб бериши керак. Пулни болалар уйига олиб бориш лозим», — деди президент. Қолаверса, «1+1» дастури орқали 1 млн ёшлар қамраб олинмаса Адҳам Икрамов ва Дилмурод Қосимов ҳам ишдан бўшатилиши айтилди.
Мойнақ дегенимизде, Президентимиздиң, ел басшыларымыздың район халқына қаратып атырылған айрықша итибар, исбилерменлерге жаратылған көплеген жеңилликлер,социал - экономикалық жағдайын көтериўге,жақсылаўға қаратылған жаңа жойбарлар бәршемиздиң көз алдымызға келеди. Мойнақшылар әзелий мийнеткешлиги, туўры сөзлиги,исенимшилиги менен ажралып туратуғын халық деп ойлайман.
Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги маҳалла аҳолиси деярли 1500 бош қўй туман ҳокимлиги биносига ҳайдаб келинган. Бунга уларнинг қўй боқиш учун ажратилган ер майдонида фермер хўжалиги раҳбари томонидан 4 мингдан зиёд чорва моллари боқилгаётганидан норози бўлиши сабаб бўлди.
Уч йил давомида қарийб 400 млн сўмлик молиявий хато-камчиликларга йўл қўйган Қонликўлдаги 1-ДМТТ директори суд томонидан лавозимига қайта тикланган. Бундан норози бўлган тарбиячилар намойиш ўтказди. Қорақалпоғистон Мактабгача таълим вазирлиги боғча мудирасини қайтадан лавозимидан четлаштирди.
2021 йил 19 мартда Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятидаги “Индорама Агро” компаниясининг 200 дан ортиқ ходими “Халқ бирлиги” мустақил касаба уюшмасини тузиш бўйича йиғилиш ўтказди. Бу тузилма мамлакатда илк шундай уюшмадир. Касаба уюшмасини расмий рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар яқин кунларда Адлия вазирлигига топширилади. “Халқ бирлиги” “Индорама Агро”нинг мазкур касаба уюшмасига қўшилишни истаган барча ходимлари учун очиқ бўлади.
Сирдарë вилоят, Сардоба туманидаги Indorama Agro МЧЖ ишчи-хизматчилари 19 март куни ўзларининг илк мустақил касаба уюшмаси Таъсис қурултойини ўтказди.